12 Июл 2021 йил 332

Қўқон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга тушди

 

Қўқон шаҳри. 18 май куни Т.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексидаги савдо дўконда қаровсиз қолдирилган нарҳи 2.500.000 сўмлик “Red  Mi 9” русумли уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.Ш. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech