Қўқон шаҳрида “Treker” автомашинасини олиб қочган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 19 сентябрь куни М.В. исмли эркак ва Д.Т. исмли аёл бир гуруҳ бўлиб, А.Навоий мавзеси 62-сонли кўп қаватли уй олдидан М.А.га тегишли “TRECKER” русумли автомашинасини олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тадбирлар давомиди Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзеси 90-сонли кўп қаватли уйлар ёнидан автомашина соз холда давлат рақамлари автомашина юкхонасидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.В.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати