1 Май 2021 йил 392

Қўқон шаҳрида танишини 13.500 АҚШ долларига чув туширди

Қўқон шаҳри. 2017 йилнинг апрель ойида Х.У. таниши Ю.Ш.нинг ишончига кириб, 13.500 АҚШ доллари эвазига Истиқлол кўчасида жойлашган кинотеатр биносини номига расмийлаштириб беришини айтиб, пулларни олиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech