8 Сентябр 2020 йил 306

Қўқон шаҳрида савдо бозоридаги раста устида турган телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 04 сентябрь куни Х.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 сентябрь куни соат 16:30 ларда номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо бозоридаги раста устида қаровсиз қолдирилган нархи 500.000 сўмлик “Red Mi” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Х. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech