Қўқон шаҳрида “оғуфуруш қўлга тушди ”
Қўқон шаҳри. 12 февраль куни шаҳар ўтказилган тадбир давомида, фуқаро А.Ж. Шалдирамоқ кўчасида жойлашган масжид олдида, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 3.000.000 сўм эвазига сотган вақтида, далилий ашё тариқасида ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати