Қўқон шаҳрида “Nexia” автомашина салонидан пул ва бошқа буюмларни ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳар. 18 июль куни фуқаро Х.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 июль кунидан 18 июль кунига ўтар кечаси, номаълум шахс А.Ҳўқандий мавзесида қаровсиз қолдирилган “Nexia” русумли автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, автомашина салонида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик 1 дона “Smart С-50” номли радар детектори, 50 АҚШ доллари ва 50.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Н. ва вояга етмаган Ж.Р. ҳамда Й.Д.лар содир этганлиги аниқланиб, Р.Н.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати