Қўқон шаҳрида мобил илова орқали пластик картадаги пулларни ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 26 декабрь куни Ғ.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 декабрь куни номаълум шахс “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали “TWITTER” дастурини сотиб олмоқчилигидан хабар топиб, алдов йўли билан дастурга кириш химоя кодини олиб, дастурда бўлган 4.200.000 сўм электрон пулларни бошқа пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритиб, ўз эҳтиёжига сафлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати