18 Январ 2021 йил 447

Қўқон шаҳрида “Matiz” автомашинасини олиб қочган шахслар қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 15 январь куни фуқаро А.Д., М.Ж. ва С.Д.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Қўқон шаҳар, Туркистон кўчасида фуқаро А.Ш.нинг бўйин қисмига терговга қадар текшириш давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган пичоқ тираб, шахснинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, фуқаро А.Ш.нинг бошқарувида бўлган МЧЖга тегишли бўлган “Matiz” русумли автомашинасини олиб қочиб, автомашинани Қўқон-Аэропорт йўлининг Ўзбекистон тумани, Ҳаётобод қишлоғидан ўтган қисмида йўл четига ташлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга қочиб яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 3-қисми  «в» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech