Қўқон шаҳрида “Kolknoff” номли велосипедни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 05 август куни Туркистон кўчасида яшовчи К.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 02:00 ларда номаълум шахс Туркистон кўчаси кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирган нархи 2.000.000 сўмлик “Kolknoff” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни С.Ю содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати