Қўқон шаҳрида “киссавур” қўлга олинди
Қўқон шаҳри.05 август куни Қ.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 август куни номаълум шахс Истиқлол кўчасида “Isuzu” русумли автобусда йўловчи сифатида кетаётган пайтда эгнидаги кийимининг чўнтагидан нарҳи 1.200.000 сўмлик “Samsung А 10-С” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Й.Ж содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати