Қўқон шаҳрида хонадонга ўғирликка тушган шахс қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 07 ноябрь куни Муқумий кўчасида яшовчи Г.Р. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонасида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “LG” русумли телевизори, нархи 100.000 сўмлик “Nokia 6230” ва нархи 120.000 “Nokia 6300” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни К.Ў. содир этганлиги аниқланиб, “қамоққа олиш тарзидаги” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати