2 Сентябр 2020 йил 538

Қўқон шаҳрида хонадондан тилло-тақинчоқ ва брилиант тошларни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

 

Қўқон шаҳри. 29 август куни фуқаро Ф.А. К.Х.ни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги шкаф ичидан умумий нархи 50.000 АҚШ долларлик 13 турдаги тилло-тақинчоқ ва 3 дона турли хажмдаги бриллиант тошларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech