17 Апрел 2020 йил 386

Қўқон шаҳрида гиёҳванд модда ўтказмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 13 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.М. ва А.Ш.лар яшаш хонадонида 474 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келишаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.  

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Н.М. ва А.Ш.ларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech