21 Май 2021 йил 380

Қўқон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 17 май куни шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.А.  Пўстиндўз кўчасидаги хонадонларнинг бирида 250.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech