Қўқон шаҳрида фуқаронинг сумкасидан телефон аппарати ва пулларини ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 03 июль куни фуқаро М.Г. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган бозорда сумкасидан 600.000 сўм пуллар ва нарҳи 2.400.000 сўмлик “Samsung J6” русумли уяли телефон аппарати ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати