Қўқон шаҳрида фуқаронинг ёни ва автомашинаси текширилганда “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланди
Қўқон шаҳри.11 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Ҳўқандий кўчасида Қ.А.нинг автомашинаси ва ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чўнтагида бир дона полителин пакет парчасига қадоқланган “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси ҳамда автомашина салонидан бир дона “Capacitiy 200g” номли электрон тарози ва “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати