24 Сентябр 2020 йил 446

Қўқон шаҳрида фуқаронинг 20.200.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 06 сентябрь куни фуқаро Б.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 сентябрь куни номаълум шахс Машраб кўчасида 2.000 АҚШ долларига айрибошламоқчи бўлган 20.200.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб бермаётганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМб  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб. унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ш. содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech