3 Феврал 2021 йил 543

Қўқон шаҳрида “Cobalt” автомашина ойнагини синдириш йўли билан очиб, салонида бўлган антирадар қурилмасини ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 26 январь куни Э.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган 9-сонли кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли “Cobalt” русумли автомашинасини олд ойнагини синдириш йўли билан очиб, салонида бўлган 100 АҚШ долларлик антирадар қурилмасини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Ш.У. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech