Қўқон шаҳрида босқинчилик жиноятини содир қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 25 август куни соат 01:30 ларда А.А, Ў.И. ва 16 ёшли вояга етмаган М.Ж. исмли шахслар бир гуруҳ бўлиб, Муқимий шаҳарчаси кўп қаватли уйлар орасида жойлашган йўлак орқали яшаш уйига велосипедда кетаётган 28 ёшли Я.Д.ни тўхтатиб, уриб дўппослаб, нархи 2.000.000 сўмлик “Mongoose PRO” русумли велосипеди ҳамда нархи 1.500.000 сўмлик “Honor 10 Layt” русумли уяли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А., Ў.И. ва М.Ж.ларга нисбатан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.И.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати