12 Октябр 2020 йил 653

Қўқонда Дубайдан “iPhone 7” олиб келишни ваъда қилиб, фуқарони 500 АҚШ долларига чув туширган шахс фош бўлди

Қўқон шаҳри. 15 сентябрь куни фуқаро А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 август куни номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган меҳмонхона олдида ишончига кириб, 500 АҚШ доллар эвазига Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳридан “I-Phone 7” русумли телефон аппарати олиб келиб беришини айтиб, 500 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Б.  содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech