18 Сентябр 2020 йил 447

Қўқон шаҳрида қаровсиз қолган 2 та велосипедни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Қўқон шаҳри. 16 сентябрь куни Туркистон кўчасида яшовчи фуқаро А.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 сентябрь куни соат 22:00 ларда номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган 800.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаганини маълум қилган.

Шунингдек, 16 сентябрь куни Туркистон кўчасида яшовчи Н.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 сентябрь куни соат 22:00 ларда номаълум шахс Туркистон кўчаси кўп қаватли уйни кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган нархи 1.200.000 сўмлик “Stilos” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни Ю.С. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech