Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган 13.000.000 сўмлик темир қувурларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 2022 йилнинг 06 январь куни Ю.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 январь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида қаровсиз қолдирган нархи 13.000.000 сўмлик темир қувурларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.Л содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати