10 Июл 2020 йил 570

Қўқон шаҳрида аёлнинг сумкасидан 2.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Қўқон шаҳри. 27 июнь куни фуқаро Ю.Б. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс савдо бозорида сумкасида бўлган 2.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech