30 Апрел 2021 йил 335

Қўқон шаҳрида аёл савдо дўкондан пул ўғирлади

Қўқон шаҳри. 06 апрель куни С.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо мажмуасидаги дўкондан қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли бўлган пул солинган қутидан бир дона эркаклар ҳамёнини ва уни ичидаги жами 2.100.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.M исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech