10 Ноябр 2020 йил
380
Қўқон шаҳрида адолатдан яширинган аёл қўлга олинди
09 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 131-моддаси 2 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Р.M. исмли аёлни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати