22 Июн 2020 йил
370
Фарғонада қўнғироқ қилишни баҳона қилиб, телефон аппаратини олиб кетган шахс аниқланди
Марғилон шаҳри.14 июнь куни фуқаро Ю.О. фуқаро М.А.ни ишончига кириб, нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung J2” телефон аппаратини қўнғироқ қилиш учун олиб, М.А.нинг чалғиганидан фойдаланиб, телефон аппаратини қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати