4 Декабр 2020 йил
361
Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди
03 декабрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган Х.А.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати