10 Июн 2020 йил 364

Учкўприкда “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани умрига зомин бўлди

Учкўприк тумани. 07 июнь куни фуқаро Ф.С. бошқарувидаги  “Damas” русумли  автомашинасини Бегмурод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Т.Н.ни уриб юбориши оқибатида Т.Н. ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech