7 Ноябр 2020 йил 435

Учкўприк туманида “ЗИЛ-131” юк автомашина ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди.Қурбон бор

Учкўприк тумани. 06 ноябрь куни фуқаро У.И. “ЗИЛ-131” русумли  юк автомашинасини Эшимбек қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Т.М.ни уриб юбориши оқибатида, Т.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech