19 Июн 2020 йил 323

Учкўприк туманида вояга етмаган шахсни “Сobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси уриб юборди

Учкўприк тумани. 01 июнь куни фуқаро А.А. бошқарувидаги “Сobalt” русумли  автомашинасини Юлғунзор қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган вояга етмаган И.Р.ни уриб юбориши оқибатида И.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.

                      

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech