Учкўприк туманида талончилар қамоққа олинди
Учкўприк тумани. 21 октябрь куни фуқаро А.А., М.Р., Қ.Б ва вояга етмаган М.Ж.лар бир гуруҳ бўлиб Қ.Б. бошқарувидаги “Nexia-1” русумли автомашинада туман марказида пиёда ҳаракатланиб бораётган И.И.ни ёнига келиб тўхтаб, қўлида бўлган нархи 600.000 сўмлик “Redmi Note-5” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати