29 Июн 2020 йил 322

Учкўприк туманида "Сobalt" русумли автомашина “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиши оқибатида йўловчи тан жароҳати олган

Учкўприк тумани.14 июнь куни О.Д. бошқарувидаги "Сobalt" русумли автомашинасини Наврўзшоҳ кўчаси ҳудудида бошқариб кетаётиб, Т.Ж. бошқарувидаги “Damas” русумли  автомашинаси билан тўқнашув содир этиши оқибатида “Damas” автомашинасида бўлган турмуш ўртоғи йўловчи Р.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

                                     Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech