22 Июн 2020 йил 401

Учкўприк туманида “Оrbit” номли сақичларни талон-торож қилган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 18 июнь куни Тадбиркорлар кўчасида яшовчи фуқаро Х.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 июнь куни Тадбиркорлар кўчасида жойлашган онаси Қ.М.га тегишли савдо дўконида савдо қилаётган вақтида номаълум шахс ёнига келиб, Бағдод туманида “Коронавирус” касаллиги аниқлангани тўғрисида уйдирма гап билан савдо дўконларидаги “Оrbit” номли сақичлар текширувдан ўтказилаётганлигини айтиб, сақичларни олиб кетилишига розилик бермасада, дўкондаги 3 қути умумий нархи 450.000 сўмлик “Оrbit” номли сақичларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, “Damas” русумли автомашинага ортиб кетиб юборганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни У.О. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech