10 Апрел 2021 йил
336
Учкўприк туманида омонатни эгасига бермаган шахс жавобгар бўлди
Учкўприк тумани. 2021 йилнинг 12 март куни Ғ.У. М.А.нинг ишончига кириб, Андижон вилоятида яшовчи танишларига бериб юборган 2.800 АҚШ доллар миқдоридаги пулларини етказиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати