16 Феврал 2021 йил 564

Учкўприк туманида ноқонуний қурол сақлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 

Учкўприк тумани. 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, туман ИИБ ва ДХХ Қўқон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наврўз МФЙ ҳудудида яшовчи У.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадаги телевизор столининг орқа томонида бир силлиқ милли ўқ отар қуроли ва 2 дона қўлбола шаклда тайёрланган ўқларни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ўтказилган суд-баллистик экспертизанинг хулосасига кўра, У.С.нинг яшаш хонадонидан олинган ўқ отар қурол “ИжК” русумли бир силлиқ милли ўқ отар ов қуроли отиш учун яроқли эканлиги, тақдим этилган патронлар 16 калибрли, силлиқ стволли ва бошқа русумдаги ўқ отар ов милтиқларининг штатли патронлари ҳисобланиб техник носоз ва отиш учун яроқсиз эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 248-моддасида қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши кўрсатиб ўтилган.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech