Учкўприк туманида “Nexia-2” русумли автомашинаси бетонга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди
Учкўприк тумани. 06 июль куни фуқаро А.У. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Меҳнатобод маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомашинада бўлган йўловчи А.Р. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Шунингдек, ҳайдовчи Ю.Б, йўловчилар Н.З. ва М.Н.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати