11 Март 2021 йил 439

Учкўприк туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани. 06 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ғиждон қишлоғида яшовчи Т.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, яшаш хонадонида бўлган товуқ катагида, омборхонасида ва тандирхонасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олингин.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech