14 Декабр 2020 йил 418

Учкўприк туманида “Damas” автомашина ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Учкўприк тумани. 13 декабрь куни фуқаро Н.Э. “Damas” русумли автомашинасини А.Навоий кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Р.К.ни уриб юбориши оқибатида, Р.К. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech