14 Сентябр 2020 йил 487

Учкўприк туманида “Isuzi” русумли юк автомашинаси ҳайдовчисини эҳтиётсизлиги оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди

Учкўприк тумани.13 сентябрь куни Х.Т. бошқарувидаги “Isuzi” русумли юк автомашинасини Меҳнатобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган велосипедчи Т.Х ни уриб юбориши оқибатида, Т.Х. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech