23 Сентябр 2020 йил 497

Учкўприк туманида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Учкўприк тумани.21 сентябрь куни соат 02:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Зигир МФЙ ҳудудида яшовчи А.И. яшаш хонадонида 6 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан ҳайвон суягидан ажратиб олинган 4 дона ошиқ, 10.494.000 сўм пул ва 120 АҚШ долларлари миқдоридаги пуллар  далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан  махрум қилиш билан жазоланади.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech