16 Декабр 2020 йил 390

Учкўприк туманида хонадонга ўғирликка тушиб 1.000.000 сўм пуллар солинган катмонни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Учкўприк тумани. 09 декабрь куни Шеробод қишлоғида яшовчи Т.Ш.  исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 декабрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафдан 1.000.000 сўм пуллар солинган катмонни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.Н. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech