20 Март 2021 йил 331

Учкўприк туманида 7.000.000 сўмлик гуруч маҳсулотларини алдов йўли билан қўлга киритиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

 

Учкўприк тумани. 05 март фуқаро Т.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг баҳор ойларида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган бир тонна гуруч маҳсулотини 7.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган гуруч маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech