20 Май 2021 йил 1173

Учкўприк туманида “Damas” русумли автомашина трактор билан тўқнашиши оқибатида йўловчи вафот этди

Учкўприк тумани. 19 май куни фуқаро Х.А. “Damas” русумли  автомашинасини Катта Қўштепа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган А.А. бошқарувидаги “Т-28” русумли трактори билан тўқнашиб кетиши оқибатида, “Damas” русумли автомашина йўловчиси Б.У тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: