22 Ноябр 2022 йил
410
Учкўприк туманида терговдан яширинган шахс қўлга олинди
Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Ё.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати