27 Феврал 2021 йил 358

Туркия давлатидан иш топиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг 24 декабрь куни Сайлгоҳ кўчасида жойлашган МЧЖ раҳбари Қ.Ж. фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 2.200.000 сўм эвазига Туркия давлатидан иш топиб жўнатишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлинми томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаолиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фар
ғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech