Ўзбекистон туманида талончилар қўлга олинди
Ўзбекистон тумани.20 сентябрь куни Р.Л, Т.Б ва Х.И.лар бир гуруҳ бўлиб, Яккатут маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Ш.ни қўллари билан уриб, ёнида бўлган “Samsung А6” русумли телефон аппарати, фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси ҳужжатлари ҳамда ичида 600 АҚШ доллари ва 60.000 сўм пуллари бўлган катмонини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, пороцессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати