4 Июн 2020 йил 349

Тошлоқда “Тico” русумли автомашина йўловчиси автоҳалокат натижасида тан жароҳати олди

Тошлоқ тумани.27 май куни Б.А. бошқарувидаги “Тico” русумли автомашинасини Хонариқ МФЙда бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиши сабабли ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида автомашина йўловчиси  вояга етмаган Х.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech