27 Май 2020 йил 348

Тошлоқда 274 туп “Кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётган “миришкор” аниқланди

Тошлоқ тумани. 19 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Сўфилар МФЙда яшовчи А.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 274 туп “Кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

                   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech