2 Ноябр 2020 йил 375

Тошлоқ туманида вояга етмаган шахснинг уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 

Тошлоқ тумани. 01 ноябрь куни фуқаро Х.З. вояга етмаган Н.С.нинг қўлида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech