Тошлоқ туманида мисдан ясалган тақинчоқни тилла деб алдаб, “Samsung А51” ва “Samsung J4” русумли уяли телефон аппаратларига айрибошлаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани. 2020 йилнинг 29 декабрь куни фуқаро М.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 10 декабрь куни номаълум аёл Тошлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконида М.Х.нинг ишончига кириб, сариқ рангли металдан ишланган аёллар тақинчоғини тилладан ишланганлигини айтиб, нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung А51” русумли ва нархи 1.700.000 сўмлик “Samsung J4” русумли телефон аппаратларига айрибошлаб, алдов йўли билан телефон аппаратларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни С.К. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати